“11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси Республика кенгаши Тошкент шаҳар метрополитени касаба уюшмаси ҳамкорлигида тадбир уюштирилди.
“Тошкентметрополитен” ДУК касаба уюшмаси раиси Бахтиёр Садиқов йиғилганларни байрам билан қутлар экан, касаба уюшмаларнинг меҳнаткашлар ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига кенг тўхталди. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари янада мустаҳкамланаётганини таъкидлади.
Тадбирда Республика Кенгаши бош юрисконсульти Лола Нишонова ҳаётимизга татбиқ этилаётган янги Меҳнат кодексдаги ўзгаришлар ишчи-ходимлар меҳнат фаолиятига енгиллик ва қулайликлар киритаётгани ҳақида сўзлади. Тузилаётган янги меҳнат шартномаларда булар тўлиқ акс этилиши баён этилди.
Шунингдек, тармоқнинг Тошкент шаҳар Тошкент шахар касаба уюшмаси Кенгаши раиси Ҳусниддин Сайдалиев соҳада амалга оширилаётган янгиликлар, қўлга киритилаётган ютуқлар борасида тўхталди. Меҳнаткашларнинг соғлиқларини тиклаши ва маданий ҳордиқ чиқаришлари учун санаторийларга имтиёзли йўлланмалар ажратилаётгани, меҳнат муҳофазиси борасида ҳам талай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида сўзлади.
Тадбир давомида тармоқ касаба уюшмаси кенгаши масъуллари метрополитен ишчи-ходимлари қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб беришди.
Тадбир сўнггида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Турғун Бекназаров ўзининг ижодидан намуналар ижро этиб, йиғилганлар дилини хушнуд этди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: