Энг муносиблар тақдирланди

Гулистон шаҳридаги «Фаровон» тантаналар уйида 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни олдидан байрам тадбири ташкил этилди. Унда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Абдугаппар Салихов, вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, вилоят сектор раҳбарлари, бошқарма, ташкилотлар, касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари иштирок этди.

Байрам тадбири давомида “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг яхши профилактика инспектори” ва “Энг яхши ёшлар етакчиси” Республика танловларнинг вилоят босқичи ғолиблари эълон қилинди.

Унга кўра, Мирзаобод тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Фаррух Юлдашев «Энг яхши сектор раҳбари», Гулистон тумани “Шарқ ҳақиқати” МФЙ раиси Баҳодир Хазираткулов «Энг яхши маҳалла раиси», Гулистон тумани «Оқолтин» МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Мухаммаджон Марданов «Энг яхши ҳоким ёрдамчиси», Гулистон шаҳар “Аҳиллик” МФЙ хотин-қизлар фаоли Холисхон Камалова «Энг яхши хотин-қизлар фаоли», Сирдарё тумани «Бешбулоқ» МФЙ профилактика инспектори Аброр Ашуров «Энг яхши профилактика инспектори», Ховос тумани «Бўстон» МФЙ ёшлар етакчиси Зафар Абдуразаков «Энг яхши ёшлар етакчиси» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди. Уларга диплом ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Print Friendly, PDF & Email