Тошкент автомобил-йўллар институтида “Сумалак” сайли

Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш ҳамда 2016 йил — “Соғлом она ва бола” йили  муносабати билан ёшларимиз қалбида миллий қадриятларимизга бўлган муносабатни кучайтириш, институтжамоаси ўртасида ўзлигимизни англаш, урф одатларимизни қадрлаш, миллий удумларимиз ва қадриятларимизни тарғиб этиш мақсадида Тошкент Автомобиль йўллар институтида “Наврўз” ойлиги доирасида Наврўз байрамининг  анъанавий таоми бўлмиш “Сумалак” сайли ўтказилди.

“Сумалак” сайли кўтаринки  кайфиятда нишонланди. Кун давомида талабалар   Наврўзнинг келиб чиқиш тарихи, “Наврўз” ҳангомалари, янгиланиш фасли айтишувлари, алла айтиш жараёнини жуда ажойиб саҳна кўринишларида намойиш этиб, сумалак сайлида иштирок этган ва ташриф буюрган томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлишди.

Профессор-ўқитувчи, ходим  ва талабалар  ўртасида  миллий ўйинлар ҳамда   спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Иштирокчилар ўзларининг маҳоратларини тўлақонли намойиш қилиб, ғолибликка давогарлик қилган ҳолда беллашдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email