М.Улуғбек номли Самарқанд Давлат архитектура қурилиш институтида жамоа шартномасининг 2016 йил якунлари бўйича ижроси муҳокамасига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Конференция ишида 52 нафар делегат, институт маъмурияти, Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси С.Иззатуллаев, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш бўлими мудири О.Исмоилов иштирок этди.
Кун тартибига қўйилган масала юзасидан институт ректори техника фанлари номзоди С.И.Ахмедов, ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси раиси А.Ахунжанов ҳамда жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши бўйича ишчи гуруҳи раиси А.Каримовларнинг маърузалари тингланди.
Маърузаларда ўтган йилда институт ходимлари ва талабалар учун яратилган қулайликлар, қўшимча имтиёзлар, уларнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва ҳуқуқий манфаатларини химоялаш, қулай меҳнат шароитлари яратиш, ходимлар ва талабалар учун спорт-соғломлаштириш ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш борасида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Ходимларга жамоа шартномалари орқали белгиланган имтиёз ва кафолатлар ўз вақтида тақдим этилди. Миллий ва касб байрамларини ташкил этишда зарурий маблағлар ажратилиб, спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, ходим ва талабаларга моддий қўллаб қувватлаш мақсадида 10 млн 475 минг сўм, сиҳатгоҳ ва болалар дам олиш оромгоҳларига 4 млн 645 минг сўм ва бошқа тадбирлар учун 12 млн 100 минг сўм касаба уюшма маблағларидан ажратилди, талабалар учун янги замонавий ётоқхона таъмирланиб, барча шароитлари билан ишга туширилди.
Институтда ҳафтанинг жума куни “Соғломлаштириш куни” деб эълон қилиниб, жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари учун 5 млн 176 минг сўм маблағ сарфланган.
Конференцияда ўтган йил давомида иш берувчи ва касаба уюшмалари томонидан эришилган ютуқлар билан бир қаторда, йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида ҳам музокаралар юритилиб, жорий йил давомида уларни бартараф этиш чоралари белгилаб олинди.
Музокаралар жараёнидан сўнг Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси С.Иззатуллаев сўзга чиқиб, жамоа шартномасига Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумати ва касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан янги қабул қилинган Қонун, Фармон ва қарорлар, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг соҳага оид банларини киритиш юзасидан таклифлар берди
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: