“Касаба уюшмалари бошлангич ташкилотларида фаолиятни тўғри ва самарали ташкил этиш” мавзусидаги ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув маркази фаолиятини ҳамда касаба уюшмалари кадрлари малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида  “Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотларида фаолиятни тўғри ва самарали ташкил этиш” мавзусидаги ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув семинарида транспорт, йўл ва қурилиш тармоғи корхона ва ташкилотларнинг  касаба уюшма қўмита раислари иштирок этдилар. Семинарни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  Андижон вилоят  бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Қўзибоева кириш сўзи билан очди. Семинар ишида Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Х.Матисаев, бирлашма хуқуқий бўлим мудири Х.Усмонов, бирлашма мехнаткашларни ижтимоий химоя қилиш бўлими мудири Т.Сиддиқов, тармоқ касаба уюшма бирлашган қўмитаси  хисобчиси Х.Ўринбоевлар иштирок этдилар. Иштирокчиларга бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида иш юритиш,  хужжатлар билан ишлаш, жамоа шартномалари мохияти, хуқуқий масалалар, фуқаролик жавобгарлиги,  касаба уюшмалари бадалларидан самарали ва оқилона фойдаланиш мавзуларида тушунтришлар берилди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан аниқ жавоблар олдилар.

Print Friendly, PDF & Email