Бугунги кунда республикамиз, шу жумладан Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда амал қилаётган жамоа шартномаларининг 2017 йилда бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиш ва конференциялар бўлиб ўтмоқда. Худди шундай меҳнат жамоаси Конференцияларидан бири Самарқанд архитектура-қурилиш институтида бўлиб ўтди.
Меҳнат жамоаси Конференцияси ишида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Т.Абдумаликова, тармоқнинг Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси С.Иззатуллаев, институт ректори С.И.Ахмедов, барча факультетлар деканлари, кафедра мудирлари, 6 та цех ташкилотлардан сайланган делегатлар жами 106 нафар касаба уюма аъзолари иштирок этишди.
Конференцияда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси вакиллари ходимлар олдида жамоа шартномасида кўзда тутилган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид банд ва бўлимлар ижроси юзасидан ҳисобот бердилар.
Ҳисоботларда, “Жамоа шартномаси”нинг меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, ижтимоий суғурта, имтиёз ва кафолатлар, маданий-марифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ишлари, аёллар меҳнатини тартибга солиш, аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар, ёшлар учун қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар, меҳнат низоларини ҳал этиш, жамоа шартномаси мажбуриятларининг бузилиши ёки уларни бажармаслик учун жавобгарлик, талабалар манфаатларини ҳимоялаш ва уларни ҳар томонлама камол топтириш борасида турли маънавий-марифий, оммавий тадбирлар ўтказиб бориш бандларида кўрсатилган барча талаблар асосан бажарилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Конференцияда Жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия раиси А.Ражабов делегатларни жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши юзасидан текширув далолатномаси билан таништирди. Жамоа шартномасининг бажарилишини муҳокама қилиш жараёнида эса институт ходимларидан А.Каримов, Х.Буриев, М.Эшматов, О.Жўраевлар жамоа шартномасига ходимлар ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга оид қўшимчалар киритиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Конференция ишида иштирок этган тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакили М.Т.Абдумаликова ва вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси С.Иззатуллаевлар сўз олиб, “Жамоа шартномаси”га йил Дастурлари, “Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган тадбирлар ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси “Кўмаклашиш дастури”дан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб бориш тўғрисида тавсиялар берилди.
Шунингдек, институт талабаларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини жамоавий шартнома асосида тўлақонли таъминлаш мақсадида, институт маъмурияти, касаба уюшмаси, Ёшлар кенгаши ва талабалар ҳамкорликда талабаларнинг касаба уюшмаларига аъзолик бадалларини ташкил қилиш масаласи ни кўриб чиқиш таклиф этилди.
Конференция иштирокчилари жамоа шартномаси мажбуриятларини бажариш борасида маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2017 йилда олиб борилган ишларни қониқарли деб баҳоладилар ҳамда жамоа шартномасига 2018 учун киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни бир овоздан маъқулладилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: