Мамлакатимизнинг ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳасиларида, хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа ижтимоий соҳаларда самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2019 йил 5 мартдаги 14-14-“с”-сонли қарор ижросини ижроси бўйича тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилояти бирлашган қўмитаси бошланғич касаба ташкилотларда байрам тадбирларини юқори савияда ўтказилишига эътибор қаратиш, ҳукуматимиз томонидан хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш олиб бораётган ишларини кенг тарғиб қилиш, ўзларини фидокорона меҳнатлари ва намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларининг ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш, ташкилотда меҳнат қилаётган фидоий, илғор хотин-қизларни, шунингдек, меҳнат фахрийларини байрам муносабати билан табриклаш ва рағбатлантириш, меҳнат жамоаларида аёллар ўртасида спортнинг оммавий турлари бўйича мусобақалар ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизлар, хусусан боқувчисини йўқотган, ногирон аёллар ҳолидан хабар олиш ва моддий қўллаб-қувватлаш масалаларига байрам арафасида алоҳида аҳамият беришни ўз олдиларига вазифа қилиб олдилар.
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан байрам арафасида муайян ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 7 март куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ташкил этилган “Аёллар қадр топган юрт” номли маданий-маърифий тадбир бўлиб, унга меҳнат фахрийлари ва фаол хотин-қизлар байрам дастурхонига таклиф этилди.
Шунингдек, шу куни “Туркистон” танатаналар мажмуида элимиз суйган хонандалар Хулкар Абдуллаева, Шахло Рустамова ва қизиқчи Зокиржон Очилдиевлар иштирокига байрам кечаси бўлиб ўтди. Унда фаол аёллар таклиф этилди.
Шунингдек, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ишлаётган пенсионер ва нафақадаги аёллардан 125 нафардан зиёдига совғалар тақдим. Бундан ташқари, байрам арафасида корхона, ташкилот ва муассасаларда “Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси доирасида “Аёли қадрланган диёр” мавзусида тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Поп ва Мингбулоқ ТЙФУК, вилоят қурилиш бош бошқармаси, шунингдек, тармоқ тасарруфидаги 11 та касб-ҳунар коллежларида ҳам тадбирлар ўтказилади.
Талабалар ўртасида “Балли қизлар”, “Энг зукко қизлар”, “Энг моҳир пазанда”, “Энг талабчан ўқувчи”, “Камолот маликаси” каби кўрик-танловлари байрам арафасида ўтказилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: