Аёллари қадр топган юрт!

Вилоятда “Халқаро хотин-қизлар куни” байрамини юксак савияда нишонлашда барча бўғин касаба уюшмалари ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлаш, касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида, таълим, фан маданият ва соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш мақсадида  2019 йил 7- март куни  “Андижонавтойўл”худудий йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан Андижон шаҳридаги “Оқ лайлак” тантаналар саройида “Аёллари қадр топган юрт” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирига  100 дан зиёд йўл сохасида фаолият кўрсатиб келаётган  аёллар,  ҳамда меҳнат фахрийлари таклиф этилди. Хар бир тактиф этилган байрам иштирокчилари байрам совгалари билан тақдирландилар.

            Андижон вилоят хокимлиги “Ягона буюртмачи” ИК да хам байрам шодиёналари кўтаринки рухда ўтказилди. Барча аёлларга байрам совгалари тарқатилди.

            Тармоқ тизимидаги барча касб- хунар коллежларида хотин қизлар байрами муносабати  билан байрам тадбирлари ташкил этилди. АДТИ қошидаги академик лицейда байрам тадбирига барча ходимлар ва фахрийлар таклиф этилди. Лицейда мехнат қилаётган хотин-қизларга касаба уюшма қўмитаси томонидан совгалар топширилди ва байрам дастурхони ёзилди. Шунингдек бахорнинг неъмати бўлган сумалак тайёрланди. Тадбир кўтаринки рухда ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email