Шу кунларда Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрида саҳналаштирилган “Қайсар чол” мусиқали фарс спектакли Термиз санъат саройида намойиши давом этмоқда.
9-Май Хотира ва Кадарлаш байрами арафасида тармоқ касаба уюшма қўмита ташаббуси билан 200 нафардан зиёд касаба уюшма фаолларининг театрга ташрифи айни муддао булди.
Спектакль ота-она қадрига етиш, уларни ҳаётлигида эъзозлаш, улар учун энг кераклиси – дийдор эканини унутмасликка чорлайди. Шунга ҳамоҳанг миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган меҳр-оқибат туйғулари ўз аксини топган. Худди мана шу миллийлигимизни тарғиб этиш орқали спектакль айрим ёшларимиз онгида юз бераётган эврилишлар, ёт ғояларга кўр-кўрона эргашишнинг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: