Барча ҳаракатларимиз юрт тараққиёти учун!

“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Форумининг асосий мақсадларидан бири меҳнаткашларнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясини амалга оширишга сафарбар этиш ва бу жараёнда касаба уюшмалари иштирокини кучайтиришдан иборат бўлди.

Юртимизнинг 6,5 миллиондан ошиқ меҳнаткашларини ўз сафига жам этган Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси форуми иштирокчилари  бешта шуъбага бўлиниб харкатлар стратегиясига кўмаклашиш дастури лойиҳасини муҳокама қилдилар. Меҳнат муносабатлари устидан жамоат назоратини кучайтириш ва ҳар йили кенгайтирилган йиғилишларда ушбу масалани кўриб чиқиш, Халқаро меҳнат ташкилотининг мамлакатимиз томонидан ратификация қилинган конвенциялар ижроси бўйича парламент ва жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш таклифлари маъқулланди.

   Меҳнат жамоаларининг маънавий ва маърифий соатларига диний экстремизм ва тероризмга қарши кураш борасидаги тизимли ишларни киритиш. Ёшларнинг ёд таъсирларга тушиб қолмаслигига кўмаклашиш учун махсус семинарлар ўтказиш, шунигдек касаба уюшмалари тизимидаги юридик хизмат вакилларининг корхона ва ташкилотлар ходимлари билан бевосита мулоқат ўтказиш тўғрисидаги таклифлар иштирокчилар диққат назарида бўлди.

Суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, меҳнаткашлар мурожатларини муҳокама қилишда мутахассислар ва раҳбарларнинг асосий иш фаолиятларидан бири бўлиши тўғрисида ва шунга қараб малакаси, эътиқоди ва савияси бўлган ёш кадрлар захирасини тайёрлаб бориш лозимлиги фикр мулоҳазалар муҳокама қилинди.

Иқтисодиёт йўналиши бўйича иш хақи ва уни ошириш нима учун ялпи ички маҳсулоти ошишига олиб келади деган саволларга аниқ жавоблар берилди. Чунки иш хақи ошса ички бозорга талаб ошади, истеъмол маҳсулотлар кўпаяди, рақобат кучаяди, сифат яхшиланади  ва тан нархни бозорни ўзи белгилаб қўяди. Корхона ва ташкилотлар ресурслари иқтисоди масаласи ҳам жамоа шартномаларга киритилиши таклифи берилди. Ижтимоий соҳада давлат ва бюджет ташкилотлар ходимларининг солиқлар ставкалари камайтирилиши ва ишга жойлаштириш бўйича қайта ўқитиш тизимига кўмаклашиш таклифлари берилди.

Жамоа шартномалари орқали ҳар йили камида юз мингдан ошиқ кам таъминланган аҳолига моддий ёрдам ажратиши кўриб чиқилди. Бундан ташқари энг кам иш хақини тасдиқлашда ҳукумат, иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг вакиллик органлари яъни касаба уюшмалари музокаралар олиб борган ҳолда тасдиқлаш тизими йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Имтиёз кафолатларни меҳнаткашларни реал даромадларини тариф сеткаларини белгилашга қаратилган барча таклифлар жамоа шартномалар орқали амалга ошириш фикри юритилди.

Касаба уюшма ташкилотчиларини хорижда малакасини ошириш фикрлари олға сурилди. Форум давомида кейинги беш йилликда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг кўмаклашиш дастури ишлаб чиқилди.

Форумнинг ялпи мажлиси юртимизда тинчликни таъминлаш хусусан меҳнаткашларнинг хақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига жиддий эътибор бериш алоҳида таъкидланди. Касаба уюшмаларнинг мингга яқин фаоллари иштирок этган форумда Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаат қабул қилинди. Ушбу мурожаат қайси соҳа мутахасиси, қайси касб эгаси бўлишидан қаттъий назар ҳар бир фуқаро юрт тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилишига чақиради.

Шунигдек ушбу форумда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясига кўмаклашиш дастури тасдиқланди. Форум ишчи ходимларнинг манфаатини илгари сурган ва бу билан янги лойиҳалар ташаббуси билан ёдда қоладиган бўлди.

 

А.С.КАЗАКБАЕВ,

“Трансйўлқурилиш” Давлат компанияси

касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email