“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлов вилоят босқичи бўлиб ўтди

Бошланғич ташкилотлар ишини юқори даражага кўтариш ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш мақсадида  Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 31-мартдаги 21-53 “с”-сонли “Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошлангич касаба уюшмалари ташкилотлари уртасида утказиладиган “Энг намунали бошлангич ташкилот” курик танлови тугрисида” ги ва тармок касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2017 йил 14 февралдаги 6-14 сонли карори иловасининг IV булим 31 банди асосида танловнинг 1-боскичи бирлашган кумиталар томонидан жорий йилнинг апрел, май ойларида утказилиши белгиланган. Шунингдек танловнинг 2-боскичи июнь ойида ва 3 боскичи июль ойида тегишли касаба уюшма органлари томонидан утказилиши режалаштирилган бўлиб, жойларда ушбу танловнинг худудий босқичлари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг  24-июн куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида мазкур кўрик танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда тармоқ  босқичида голиб бўлган иштирокчилар иштирок этишди.

Қатнашчилар ишлаб чиқилган баҳолаш мезонига биноан баҳоланди. Мазкур Низомга ҳамда баҳолаш мезонларига асосланган ҳолда танлов якунланиб, ғолиблар аниқланди.

— Касаба уюшма аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида:

I ўрин: – Андижон вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлангич касаба уюшма ташкилоти

Касаба уюшма аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида:

I ўрин: – Андижон автомобиль йўл қурилиш  касб-ҳунар  бошланғич  касаба уюшма ташкилоти эгаллаб вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Дипломи ва қимматбахо совгалари билан тақдирландилар.

Шунингдек “Энг яхши ишчи касб эгаси”  танловининг «Умумқурилиш ишлари устаси» номинацияси  голиби Носиров Лазизбек ва  «Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси» номинацияси голиби Халилов Иқболжонлар  хам вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан қимматбахо совгалар билан тақдирландилар.

 

 

Print Friendly, PDF & Email