Касаба уюшмалари Федерациясининг Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси томонидан “Яккасарой спорт мажмуаси”да 8 Март халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда тизимда фаолият юритаётганлар ва уларнинг оила аъзолари югуриш, стол тенниси, бадминтон, шахмат, шашка, дартц каби спорт турлари бўйича беллашди.келган хотин-қизлар ва мехмонлар бағоят хурсанд бўлишди ва шундай тадбирлар ўтказилиши тақсинга сазовордир.
Спорт-соғломлаштириш тадбирида Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларининг кўргазмали чиқишлари ҳам ташкил этилди.
Мусобақалар якунида совриндорлар ва уларнинг фарзандларига эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ишчи-ходимлари тадбирда фаол қатнашишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: