Бойсунда бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг давра суҳбати бўлиб ўтди

2017 йил 16 июнь куни ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форумида қабул қилинган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда Кўмаклашиш дастури”да белгиланган вазифаларни ҳар бир касаба уюшма аъзосига етказилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг  13 октябрь куни  Бойсун автомобиль йўлларидан фойдаланиш Унитар корхонаси ва Бойсун қурилиш ва иқтисодиёт касб хунар коллежи касаба уюшма фаолари иштирокида “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форумининг якунларига бағишланган давра сухбати ташкил этилди.

Кўтаринки рухда ташкил этилган давра сухбатида хар иккала ташкилотдан  138 нафардан ошиқ касаба уюшма  фаоллари  иштирок этдилар.

Тадбирда Бойсун автомобиль  йўллардан фойдаланиш Унитар корхонаси бошлиғи С.Равшанов  хамда  Маънавият  ва маърифат  ишлари  бўйича директор ўринбосари С.Рўзиевларнинг  маърузаларида ушбу кўмаклашиш дастурининг касаба уюшма аъзоларига қанчалик мухимлиги, амалий ахамияти ва афзаллик томонлари тушунтириб берилди. Шу билан бирга кўмаклашиш дастурида белгиланган ҳар бир банддаги вазифалар тахлил қилинди.

 Давра сухбати давомида “Фидойинг бўлгаймиз сени,Ўзбекистон” деган эзгу ғояни мужассам      этувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллиги   муносабати билан “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзудаги маънавият соати ўтказилди.

Асосий қонунимизда ҳар бир фуқаронинг нафақат ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати, балки давлат ва жамият олдидаги бурчи ҳам белгилаб берилган. Айниқса, ёшларни билим олишга, қизиқишига қараб касб-ҳунар эгаллашга, малакали мутахассис бўлиб вояга етишга жалб қилишда, уларни кучли, билимли, доно ва бахтли авлод бўлиб яшашини таъминлашда Конституция асосий ҳужжат бўлиб хизмат қилишлиги  тугрисида тарғиботи олиб борилди хамда  давра суҳбати учун тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.

Давра сухбати иштирокчиларига Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги  Форуми иштирокчиларининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати” ўқиб эшиттирилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан турли савол ва муаммолар ўртага ташланиб, кўмаклашиш дастурини бажарилишида ҳар бир бошланғич касаба уюшма ташкилотлари вазифалари белгилаб олинди ва тадбир якунида   касаба уюшма фаолларидан айримларига  тармоқ бирлашган  касаба уюшма  қўмитасининг ташаккурномалари  билан такдирландилар.

 

 

Print Friendly, PDF & Email