Дарбандда “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида амалий –семинар ўтказилди

Сурхон воҳасининг  сўлим  Дарбанд  кишлоғида  жойлашган  Бойсун транспорт ва  алоқа      касб хунар коллежи томонидан “Юрт тараққиёти  йўлида бирлашайлик!” шиори остида амалий –семинар ўтказилди.

Амалий семинарга вилоят тармоқ касаба уюшмалари  қўмита раиси Б.Хаитов, коллеж директори Ф.Бабамуратов ҳамда бошланғич касаба уюшма  аъзолари таклиф этилди.

Амалий-семинарда сўзга чиқганлар  ўз маърузаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Харакатлар стратегияси» нинг мазмун-моҳияти ҳамда юртимиз тараққиётида тутган муҳим ўрнини иштирокчилар орқали барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотларга, ҳар бир касаба уюшмаси аъзосига етказиш, уларни мазкур дастурий хужжатни амалга оширилишига сафарбар этиш ҳамда ижросини таъминлашни ёритиб беришди.

Ўз олдига улкан мақсадлар қўйган ва эртанги кунига ишончи, мустаҳкам ёшлар – юртимиз келажаги, Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, навқирон авлод камолоти йўлидаги ғамхўрликлар, Бош қомусимизда белгиланган ҳуқуқ ва кафолатларнинг амалдаги ифодасидир.

Шу муносабат билан “Конституция-хуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусидаги давра суҳбатида Конституцияни ўрганиш бўйича  таълим муассасаларида  ушбу йўналишда тайёрлаш, малакасини ошириш, оммавий ахборот воситалари ёрдамида Конституциянинг мазмун моҳияти кенг тарғиб қилинди.

Мамлакатимизда ёшларнинг замонавий таълим-тарбия олиши, кейинчалик ўзи танлаган касб бўйича ишини давом эттириши учун барча шароит ва имкониятлар яратилган. Биз, ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлаб қўйилган Конституциямизни ўқиш, унинг ҳар бир моддасини ўрганиш, мазмун-моҳиятини тушуниш ҳаётимизда жуда муҳим ўрин тутиши семинар иштирокчиларнинг эътиборида бўлди.

Амалий семинар давомида “Фидойинг бўлгаймиз сени,Ўзбекистон” деган эзгу ғояни мужассам этувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзудаги маънавият соати ўтказилиб семинар учун тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.

Амалий-семинарда коллеж  ўқитувчиси  Ш.Абдураимовнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати ҳамда «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг      «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стретегияси» ни амалга оширишда Кўмаклашиш дастури» ўқиб эшиттирилди ва бир овоздан маъқулланди.

Амалий семинар якунида  коллеж  касаба уюшма фаолларидан айримларига  тармоқ бирлашган  касаба уюшма  қўмитасининг ташаккурномалари топширилди.

 

Print Friendly, PDF & Email