“Халқ билан мулоқат ва инсон манафаатлари йили” давлат Дастури ижросини таъминлаш ҳамда Бош Қомусимизнинг 25 йиллиги муносабати билан тармоқ тизимидаги Самарқанд архитектура ва қурилиш институтида спорт ўйинлари давом эттирилиб, жорий йилнинг 27-28 ноябрь кунлари спортнинг волейбол тури бўйича профессор-ўқитувчилар ўртасида факультетлараро мусобақалар ўтказилди.
Ушбу мусобақаларда Қурилиш, Мухандислик комуникациялари қурилиши ва Қурилишни бошқариш факультетларидан жами 30 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.
Қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақаларда Мухандислик комуникациялари қурилиши факультети биринчи, Қурилишни бошқариш факультети иккинчи ва Қурилиш факультети жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Юқори савияда ташкил этилган мусобақа ғолиблари касаба уюшмаларининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Шу билан биргаликда, вилоят бирлашган қўмитаси, институт ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” ва “Конститутциямизнинг 25 йиллиги” мунособати билан 26 ноябрь куни “Шахрисабз” шаҳрига саёхат ташкил этилди.
Саёҳатда 45 нафар профессор – ўқитувчи, ходимлар ва талаба ёшлар иштирок этишиб Соҳибқирон бобомиз киндик қони тўкилган Шаҳрисабз шаҳрининг диққатга сазовор зиёратгоҳларини мароқ билан томоша қилишиб, ёрқин таасуротлар билан қайтишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: