Ходимлар мехнат муҳофазаси касаба уюшмаларининг устувор вазифасидир

Бойсун Автомобиль йўллардан фойдаланиш Унитар корхонасида тармоқнинг худудий бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати»  мавзуида амалий семинар ўтказилди. Семинар  корхона ходимларининг ҳаёти ва соғлиғи устуворлиги, меҳнатнинг соғлом ва ҳавфсиз шароитларини яратишга кўмаклашувчи сиёсатни юритиш, ишлаб чиқаришдаги  ҳар бир бахтсиз ҳодисани,  ҳар бир касб касаллигини текшириб чиқиш ва ҳисобга олиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ёки касб касаллигига чалинган ходимларнинг манфаатларини ижтимоий ҳимояси  масалаларига  бағишланди.

Сурхондарё  вилоят бирлашган касаба уюшма  қўмита раиси Б.Ж.Хаитов “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳриридаги Қонун 36 та моддадан иборат бўлиб, унинг нормалари Республикамизда янги қабул қилинган қонунлар ва халқаро меъёрий талабларга мос равишда мувофиқлаштирилгани, янги нормалар киритилди ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган ва бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган нормалар чиқариб ташлангани айтиб ўтди.

Амалий семинарда корхонада  мехнат мухофазаси бўйича ишларни ташкиллаштиришда асосий эътибор ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш, механизм, дастгох ва ишлаб чиқариш воситаларининг  хавфсизлигини таъминлаш, меҳнат шарт-шароитларининг санитар-гигиенасини меъёрлаш, ишчиларни шахсий ҳимоя воситалари, даволаш-профилактика хизмати билан таъминлаш, меҳнат муҳофазаси бўйича тарғибот ишларини олиб боришга қаратилган  амалий ёрдамлар махсус тайёрланган слайд ва  видеороликлар орқали тушунтирилди.

Print Friendly, PDF & Email