Чортоқ туманининг Балиқли кўл қишлоғи кўпнинг назари тушган маскан. Бу жойда вилоят пештоқининг гавҳари Султон Увайс мақбараси бор. Зиёратгоҳ йиллар давомида турли кўринишдаги бинолар тимсолида ҳазратнинг мақбаларини асраб-авалаб келган. Қадимийлиги билан қўр тўкиб турган ушбу қадамжога ташриф буюрувчилар сони бугун ниҳоятда кўпчиликни ташкил қилади.
Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгашининг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари тизимида узоқ йиллар ишлаб келган меҳнат фахрийлари, фаол ходимлардан бир гуруҳи ҳазрат Султон Увайснинг руҳи поки қўним топган ушбу зиёратгоҳга ташриф буюришди.
—Султон Увайс мақбараларини зиёрат қилиш барчамиз учун шарафли, қадамжо атрофидаги Балиқли кўлнинг эса таърифига тил ожиз, — дейди Наманган вилояти қурилиш соҳасининг ҳудудий назорат инспекцияси касаба уюшма ташкилотчиси Садриддин Қўчқаров.— Бу зиёратгоҳ айнан бизнинг вилоятда жойлашгани фахримиз бўлса, бу ерга ҳамкасбларимиз билан келиб зиёрат қилиш одамга янада кўтаринкилик бағишлайди. Балиқли кўл балиқларини томоша қилган одамнинг эса баҳри дили очилади.
Бутун ислом олами олқишлаган табаррук зотнинг босиб ўтган йўли, инсоний фазилатлари, ҳикматли сўзлари барча учун бирдек қизиқ.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: