Корхона раҳбарлари ва ишчилар ўртасида очиқ суҳбат

Андижон вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфидаги ва ҳамкорликда иш олиб борувчи ташкилотлар раҳбарлари ўз корхонасидаги ишчи ходимлар билан очиқ суҳбатлар ўтказишди. Ходимларнинг ишдаги, оиладаги, умуман ҳаётидаги муаммо ва камчиликлари билан очиқ — ойдин ўртоқлашиб, бартараф этиш мумкин бўлган муаммоларни ечишда ўз ёрдамини аямасликларини билдиришди. Масалан, Асака туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари И. Бойматовнинг корхона ҳайдовчиси Э. Эгамназаров билан бўлган суҳбатида, Эгамназаров уйида иссиқхона ташкил этмоқчилиги, унинг учун банкдан кредит олиш бўйича муаммолари, иссиқхона учун ер ковлашда техникаси зарурлигини айтиб ўтди. Ушбу ходим уйига бугун ер ковлаш машинаси юборилиб, иссиқхонага жой тайёрланди. Ҳозирда, банк билан алоқага чиқилиб, бу масалада ҳам тез кунларда ижобий натижага эришиш кўзда тутилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email