2021 йил 08 феврал куни Жиззах вилояти АЙҲББ тизимидаги Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида Ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси, давлат арбоби , Буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА МУНОСИБ БЎЛАЙЛИК!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасиниг аъзоси, “Маърифат” газетасининг Жиззах вилояти бўйича мухбири, журналист Абдусаттор Содиқов таклиф этилди.
Тадбир меҳмони сўзга чиқиб, тадбир қатнашчиларни байрам билан қутлади.Бу байрам Республикамизда жуда кенг нишонланаётгани маъмнуният билан таъкидлади. Алишер Навоий ижоди ва ҳаёти тўғрисида тўхталаб ўтди. Навоий ўзбек, турк, форс тилларида ижод қилганлигини , неча асрларки Алишер Навоийолам аҳлини гўзал шеърияти ва юксак фалсафий асарлари билан лол қолдириб келаётганлиги, Навоийнинг адабий мероси халқимиз учун бебаҳо маънавий хазина эканлиги эканлиги, унинг қаламига мансуб юксак бадиий ашъорлар бундан кейин ҳам ёш авлодни тарбиялашга ва ватанимиз равнақига хизмат қилишини маъмнуният билан таъкидлади, Навоий қаҳрамонлари ёш авлодга барча соҳада ибрат мактаби эканлиги, ўзбек халқининг ҳар бир фарзанди, республикамиз фуқаролари унинг асарларини севиб ўқиб, улардан таълим тарбия олаётганини, зотан ул табаррук зотнинг битиклари ёшларимиз учун бебаҳо хазина эканлигини алоҳида маъмнуният билан таъкидлади.
Тадбирда касаба уюшма қўмитасининг раиси Н.Хўжамқулова сўзга чиқиб, улуғ мутафаккир ва беназир шоир Хазрат Алишер Алишер Навоий шоир бўлиш билан бирга ўз даврининг улуғ олими, мутафаккири эканлиги, Алишер Навоий ўзидан бой шеърий ва насрий илмий мерос қодиргангани, унинг бу мероси билан ўзбек адабиётини жахон юксаклигига кўтарганлигини ва ўзбек адабий тилига асосс солганлигни маъмнуният билан гапирди. Унинг асарлари ўнлаб халқларнинг тилларига таржима қилингалигини айтиб ўтди.
Тадбирда иштирокчилари ҳам сўзга чиқиб, Навоийниг улкан бой мероси ҳақида ўзларнинг фикр мулоҳазаларини билдирди.
Тадбир сўнгида журналист Абдусаттор Содиқов томонидан ўқиб эшиттирилган Алишер Навоийнинг гўзал мисралари , ғазал ва рубойлари йиғилиш қатнашчиларига янада илҳом бахш этди.Тадбир йиғилиш қатнашчиларида катта таасурот қолдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: