Соғлом турмуш тарзи

Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси маъмурияти касаба уюшма кумитаси билан ҳамкорликда корхонада соглом турмуш тарзига амал килиш, ходимлар ўртасида жисмоний тарбияни тарғиб кқлиш мақсадида спорт тадбирлари ўтказилиб турибти.. Хозирги кунда ҳар куни эрталаб иш бошлашдан олдин бадантарбия машқлари ўтказиш мунтазам йўлга куйилди, бу тадбир кун давомида ходимлар иш фаолиятига ижобий таъсир ўтказмокда. Касаба уюшма маблағлари ҳисобидан спорт анжомлари стол тенниси, волейбол сеткаси, волейбол тўплари ва шахмат- шашка анжомлари сотиб олинди.

7-февраль куни корхона касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан корхона бошқарув ва кичик хизмат кўрсатувчи ҳодимлар, ҳамда инженер -техник ҳодимлар ўртасида “Касаба уюшма кумитаси соврини” учун волейбол турнири ўтказилди.

Турнирда  3 та жамоа:  ишлаб чикариш техника бўлими, автомобиль йулларидан фойдаланиш  ва техник холатини тахлил килиш булими хамда бошка булимлар ходимлари жамоалари иштирок этди. Мусобақа якунида  автомобиль йўлларидан фойдаланиш  ва техник ҳолатини таҳлил қилиш бўлими жамоаси ғолиб бўлди. Ғолиб жамоа аъзолари хар бири 100 000 (бир юз минг) сўмдан такдирланди.

Print Friendly, PDF & Email