Денов қурилиш ва транспорт касб хунар коллежи маънавият ва тарғибот хонасида Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг меҳнат қонунчилигига риоя этиш, меҳнат муносабатларига оид мавзуларда касаба уюшма фаолларининг ўқувини ташкиллаштириш ва унинг амалдаги ижросини таъминлаш ҳамда касаба уюшма раисларининг билимини оширишга эришиш максадида ўқиш ташкил этилди.
Ўқув жараёнида хуқуқий ҳимоя, бандлик, иш хақи, меҳнат мухофазаси йўналишларида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясига оид масалалари муҳокама қилинди.
Касаба уюшма соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга оид тегишли чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида, “Меҳнат соҳасидаги мухим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида, “Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш хуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Конвенцияси, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинганлиги ҳамда “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар киритилганлиги тўғрисида ўқиш қатнашчиларига тушинчалар бериб ўтилди.
Ўқиш якунида ходимларнинг ҳуқуқий ҳимояси, бандлик, иш хақи, меҳнат мухофазаси йўналишларида уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилишга оид тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: