Президент қарорлари амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли Қарори ижросини таъминлаш борасида халқимиз фаровонлигини ошириш, уларни иш билан таъминлаш мақсадида касаначиликни ривожлантириш, кам таъминланган ва ногиронларга хонадонларида томорқаларини ривожлантириш, кичик иссиқхоналар қуриш ва бошқа мақсадларда имтиёзли кредитлар ажратиш билан уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарлигида Самарқанд вилоят касаба уюшмалари қаторида тармоқ касаба уюшмалари вилоят бирлашган қўмитаси ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Хусусан, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси ходимлари вакил этиб тайинлангант вилоятнинг Пайариқ туманида 2017 йил давомида туманда истиқомат қилувчи 111 нафар кўп болали, ижтимоий ҳимояталаб оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тақдим этилган замонавий маиший техника жиҳозлари ҳадя этдилди. 10 нафар фуқаронинг уй-жойларини таъмирлаб бериш учун 10,0 млн сўмдан ажратилди, 6 нафар бемор инсонга соғлиғини тиклаши учун амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жарроҳлик операциялари учун 4,0 млн сўмдан маблағлар тегишли тиббиёт муассасаларга ўтказиб берилди. Шу билан биргаликда, 2 нафар уй-жойга муҳтож фуқарони уй-жой  билан таъминлаш ишлари учун уларнинг ҳар бирига 75,0 млн сўмдан маблағ ажратилиши режалаштирилди.

2018 йилда ҳам мазкур соҳадаги ишлар давом эттирилиб, туманинг олис ҳудудларида яшовчи, табиий газ билан таъминланмаган аҳолининг 34 нафарига газ плиталари ва газ баллонлари, 70 нафар фуқарога маиший техника жиҳозлари олиб бериш, 6 нафар тиббий хизматга муҳтожлар, 5 нафар уй-жойга муҳтожлар, 25 нафар хонадонлари таъмирталаб бўлган оилалар ҳамда 124 нафар иш билан таъминланишга ва оилавий шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, туман ҳокими томонидан манзилли дастур тасдиқланди.

Мазкур дастурлар ижроси сифатида жорий йилда юқорида қайд этилган Президент қарорига асосан Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тақсимланиб, кўчириб берилган маблағлар ҳисобига тумандаги 35 нафар эҳтиёжманд оилаларга газ плиталари ва баллонлари тарқатилди, 6 нафар беморларнинг соғлигини тикланишига эришилди, 25 нафар фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш ишларига киришилди, АТ “Агробанк”нинг Челак бўлими томонидан фуқароларга 4 фоизли имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб берилмоқда.

Куни кеча туман туман марказидаги сўлим истироҳат боғида тармоқ касаба уюшмалари вакиллари, туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, маҳалла жамоат фонди раҳбарлари иштирокида туманнинг олис ҳудудларида яшовчи, табиий газ билан таъминланмаган аҳолининг 70 нафарига газ плиталари ва газ баллонларини тантанали равишда топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email