Жорий йилнинг апрел ойининг дастаблки кунларида транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти — «Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг ходимларидан 100 нафарини қадимий Бухоро вилоятининг қадимий гўшаларига саёҳатлари уюштирилди.
2 кундан иборат саёҳат давомида саёҳатчилар Бухоро вилоятидаги етти Пир зиёратгоҳлари – Хўжа Абдулхолиқ Ғиждивоний, Хўжа Ориф Ревганий, Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хўжа Али Ромитаний, Ҳуда Муҳаммад Бобойи Самосий, Хўжа Саййид Амир Кулол ва Хўжа Баҳовиддин Нақишбанд мақбараларига зиёрат қилишди.
— Зиёратчиларнинг яна бир қувонган, катта таассуротларидан бир Бухоро вилоятига Тошкент шаҳридан Афросиёб поездида жўнаб, Тошкент шаҳрига тайёрагоҳда қайтишлари бўлди, — дейди касаба уюшма раиси М.Назиралиев. – Саёҳатчиларнинг кўпи пенсияга чиқиш арафасида, “шунча яшаб, бир ўзимиз учун яшабмизда, ташкилотчиларни қанча дуо қилсак кам”, деганларида болаларча диллари яйраганларини ҳис этдим.
— Уларнинг раҳбариятдан ва касаба уюшмасидан миннатдорчилигини англаганда қанча хизмат бўлса тайёр бўлгингиз келади, — дейди А. Азизов.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: