Тармоқ касаба уюшмалари олдидаги вазифалар-уларда ёшларнинг роли давра-суҳбати

Жорий йилнинг 18 апрел куни Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасида тармоқ тизимидаги корхона,  ташкилот ва муассасалар касаба уюшма қўмиталари раислари, уларнинг ёшлар масалалари бўйича комиссия аъзолари иштирокида “Тармоқ касаба уюшмалари олдидаги вазифалар-уларда ёшларнинг роли давра-суҳбати.” ташкил этилди. Ҳамда Республика Кенгаши мутахассислари томонидан ташкилотларни ўрганиш ва амалий ёрдам якунлари муҳокама қилинди.

Ушбу йиғилишда  Республика Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси, ёшлар  масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Ш.С.Неъматов ,   Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош  мутахассиси Р.К.Яъкуббоев, тармоқ тасарруфидаги 30 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар касаба уюшма қўмита раислари ҳамда ёшлар масалалари бўйича етакчи ходимлари иштирок этишди. Йиғилишни Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош  мутахассиси Р.К.Яъкуббоев сўзга чиқиб очиб берди.

“Инсонга наф келтириш олий бахт” шиори остида бошланган йиғилишда юртимиз равнақи йўлида тинимсиз ва самарали фаолият юритиб келаётган меҳнаткашлар, фидойилар уларнинг қадрли ва қимматли меҳнатлари шарафланиб сўз юритилди. Мамлакатимизда республикамизнинг касаба уюшмалари тизимида фаолият юритаётган меҳнаткашлар, ишчи-ходимлар уларнинг меҳнати муҳофахаси, инсоний ҳақ-ҳуқуқлари, ижтимоий-иқтисодий манфаатлари тиклаш ҳимоя қилиш каби устувор вазифаларимиз эканлиги таъкидланиб ўтилди. Меҳнат унумдорлиги ва самарасини ошириш бўйича яратилаётган шарт-шароитлар, ишчи-ходимларнинг нормал меҳнат шароитида ишлаши, ходимларнинг саломатлигига зиён етказувчи омиллардан ҳимоялаш воситалари билан таъминлаш, хавфсиз иш ўринлари яратиш, ходимнинг меҳнати учун муносиб иш ҳақи ҳамда рағбатлантириш каби масалаларга атрофлича эътибор қаратилди.

Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош  мутахассиси — “Ҳозирги кунда тармоқ соҳаларида кенг қамровли ишлар олиб борилаётгани, меҳнаткашларга яратилаётган янги замонавий, илғор техникалар билан таъминланган иш ўринларида ходимларнинг меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича билим ва кўникмаларини ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида кўплаб ўқувлар ташкил этилаётгани ва бунда Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмитаси раислари, ҳисобчилари фаол иштирок этаётгани яққол кўзга ташланиб турибди. Шу билан бирга, вилоятда тармоқ тасарруфидаги барча ташкилотларда меҳнаткашларнинг меҳнат муҳофазаси, зарурий меҳнат шароитлари яратилганлиги, жамоа шартномалари тузилганлиги ва шартнома бандларининг бажарилиши, меҳнат интизомига риоя этилиши, касаба уюшмаларнинг самарали фаолияти, улар томонидан кенг имкониятлар, маданий-маърифий соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи дастурлар ташкил этилганлиги, ишчиларни рағбатлантириш, санатор-курортларга тегишли имтиёзли йўлланмалар ажратилганлиги, қўмита томонидан нодавлат ташкилотларини касаба уюшмасига жалб этиш ишлари 2017 йил давомида 91 та ташкилотдан аъзолик бадали тушган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилда 101 тани ташкил қилган бу эса самарали йўлга қўйилганлиги натижасидир ва биз бундан хурсандмиз. Зеро, касаба уюшмаларининг фаолияти меҳнаткашлар учун!”- деб  ўз сўзига якун ясади.

Шунингдек, Республика Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси, ёшлар  масалалари бўйича раис маслаҳатчиси ҳам ҳозирги вақтда мамлакатимиз ёшларига яратилаётган кенг имкониятлар шарт-шароитлар тўғрисида сўз олиб борди. Бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан ёшларга бағишланган турли кўрик-танловлар, ўқув-семинарлар, спорт мусобақалари ташкил этилаётганлиги ва бундан кўзланган асосий мақсад ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг ўз касбининг моҳир хамда фидойи эгаси бўлиб етишиши, билим ва кўникмалари илмий салоҳийатини янада оширишга қаратилаётгани маълум. Корхоналар, туман шаҳар вилоятлар миқёсида ташкил этилаётган “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси ”, “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” каби танловлар бунинг исботи эканлиги  таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган ҳамда қийнаётган барча саволлар билан мурожаат этишди ва барча саволларга жавоблар олишди. Иштирокчилар томонидан касаба уюшмалари фаолиятига доир таклифлар берилди. Жумладан, талабаларни касаба уюшмаларига жалб этиш, касаба уюшмалари фаолиятига тегишли ҳужжатлар номенклатурасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш каби таклифлар киритилди.

 Шунингдек вилоят бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 2018 йилда олиб борган фаолияти, азолик бадаллари тушумлари, маданий тадбирлар, моддий ёрдам, моддий рағбатлар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтилди.

2018 йилда эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларга алоҳида эътибор қаратилиб, келгусида уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email