Диний экстремизм ёшлар келажагига таҳдид

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Бухоро вилояти бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси  Бухоро Автомобиль ва ёшллар коллежида билан биргаликда “Диний эксремизм ёшлар келажагига таҳдид” мавзуида коллеж ўқитувчи ва ўвувчилари иштирокида семинар ўтказилди. Семинарда сўзга чиқувчилар ўз маърузаларида  бугунги кун болалари ўзларининг  20 йил олдинги тенгдошларидан тубдан фарқ қилишини айтиб ўтишди. Ваҳоланки, инсон табиатан ўзига хос осон ва кўнгилочар машғулотларга мойил бўлади. Худдики, ҳеч бир эркак ўз-ўзидан ичиш ёки ўз-ўзидан жиноятчиликка, ўз-ўзидан чекишга ружуъ қўймаганидек бугун ёшларимиз руҳиятидаги озгина салбий зарба, яъни ота-она ва тарбиячиларнинг, уларни ўраб турган муҳитдаги нафсониятга тегадиган қўпол сўзларининг ишлатилиши, ёшлар руҳиятини бузилишига уларнинг қалбини тушунмаслик эса, иродасизлик оқибатида оила ва жамиятдан, дунёдан ва яшашдан тўйиб кетганидек ҳис қилишларига олиб келмаптимикин деб ўйлаймиз. Айни болаларининг ўтиш даврида улар атрофдагилардан меҳр ва эътибор талаб қилаётганликларига бефарқлигимиз, уларнинг хулқ атворида салбий ўзгаришларнинг бошланғич ва асосий сабаби бўлиши мумкин деган фикрлар билдирилди.

Print Friendly, PDF & Email