Андижон вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов томонидан вилоятда “Эко-ҳашар” акциясини ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.
Бу ташаббус орқали ҳашар қадимий анъаналаримиздан бири эканлиги, аждодларимиз бу анъанани доимо улуғлаганликлари, шу боис ҳам ҳашарларда барча баравар иштирок этиши кераклигини таъкидланди.
Ўтказилаётган “Эко-ҳашар” акцияси юртимизга яқинлашиб келаётган баҳор нафасини келтиришини, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига дахддорлик ҳиссини шакллантиришини, ҳалқимиз орасида ўзаро мехр-оқибат ва ҳамжихатликни янада кучайтиришни, беғараз ёрдам ва меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтиришни, корхона, ташкилот ва муассасалар, ҳамда тизимдаги худудларини ободонлаштириш ишларида касаба уюшмаларининг фаол иштироки таъминлаш асосий мақсад бўлди.
Бу акцияда тармоқ тизимидаги барча корхона ва ташкилотлар, айниқса Автойўл тизимидаги барча корхона ва ташкилотлар акцияда фаол иштирок этдилар. Корхона ва ташкилотларда дарахтлар экилди, уларга ишлов берилди, ҳамда мавжуд дарахтлар оқланди.
“Эко хашар” акцияси вилоятимизда 10 кун давом этади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: