Ходимлар соғлиги – асосий мақсад!

Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасига асосан иш берувчи ушбу Кодексга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимларни, шу жумладан, мазкур Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида келтирилган рўйхатларда назарда тутилган ишлардаги ходимларни тегишли равишда меҳнат шартномаси тузиш вақтида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт деб белгилаб қўйилган.

Ушбу Низомга амал қилган ҳолда жорий йилнинг 27 февраль кунида Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонасининг хайдовчи, мухандислар, махсус хизматчи ва ишчилар чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилдилар.

Тиббий кўрикларда кўз шифокори, эндокринолог, хирург, невропатолог, лор, педиатр, стоматолог ва терапевтлар кўриклари, УЗИ текширувлари, ЭКГ, рентген, антропометрик, инструментал-лаборатор тиббий текширувлар ўтказилди.

Тиббий кўриклар натижасида даволаш-профилактика режалари тузилиб, йўналишли даволаш ва соғломлаштириш ишлари давом эттирилади.

Шифокорлар ва хамширалар соглом турмуш тарзи тарғиботи бўйича давра сухбатлари ўтказилди.

 

Print Friendly, PDF & Email