Мана бир неча йиллардан буён 9 май – Хотира ва қадрлаш куни республикамизда кенг нишонланиб келмоқда. Бу кундан ўтганларни хотирлаш, тириклар ҳолидан хабар олиб, уларнинг қадрига етиш анъана тусига кириб қолган. Ушбу кун арафасида бир қатор тадбирлар ҳар бир ташкилот ва корхоналарда нишонланади.
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти – Наманган қурилиш ва ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида Байналминал жангчи, коллеж ўқитувчиси Жамшид Каримов билан талабалар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Учрашувда Ж.Каримов талабаларга аввало, тинчлик бебаҳо неъмат эканлиги, уни қадрига етиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ҳозирги бахтли ёшларга берилаётган эътиборларига доимо тайёр, сидқидилдан ёндашиш кераклиги хусусида бир қатор мисоллар келтирган ҳолда гапириб берди.
Тадбирда коллеж маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Авазбек Холматов, ҳарбий таълим фани ўқитувчиси Иброхим Нурматовлар иштирок этди. Касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган учрашувда Жамшид Каримовга эсдалик совғаси топширилди.
— Ёшлар билан бундай эд ардоғидаги инсонлар билан учрашувларни бардавом ташкил этишимиз, уларга ҳаёт қадрга етиш, уларга берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигига туртки бўлади, — дейди коллеж касаба уюшма қўмитаси раиси Адхамжон Хожиев.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: