Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 28 мартдаги Қўшма Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда ёшларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳорати ва билим даражаларини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши “Энг яхши ишчи касб эгаси” танловининг “Ғишт териш (Bricklaying)-Умумқурилиш ишлари устаси” ва “Қуруқ қурилиш ва пардозлаш ишлари (Plastering and Drywall Systems) – Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси” номинациялари бўйича беллашувнинг Республика босқичи жорий йилнинг 16 май куни Тошкент қурилиш, коммунал касб хунар коллежида бўлиб ўтди.
Таъкидлаш керакки, шу кунгача танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларида ўзлари фаолият юритаётган корхона, қурилиш ташкилотлари, касб-ҳунар коллежлари ва бошқалардаги юқори малакали устозлари томонидан тавсия этилган 200 ортиқ ёшлар қатнашди. Кўрик танлов иштирокчилари, қурилиш-пардозлаш ишлари, умумий қурилиш устаси, биноларга ишлов бериш каби кўплаб соҳаларда ўзлари эришган ютуқлар ва маҳоратини намойиш этдилар.
Мазкур танлов шуниси билан аҳамиятлики, энг қуйи бўғинларда ташкил этилган дастлабки босқичдан муваффақиятли ўтиб, чекка қишлоқ, туманлар ва шаҳарларда қурилиш соҳаларида олиб бораётган ёшлар аниқланиб, Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Танлов шартлари ҳам ёшларнинг бугунги кун тадбиридан келиб чиққан холда ёш авлод камолоти, уларнинг самарали олишлари сифатини оширишга қаратилган услуб ва тажрибаларини синовдан ўтказди.
“Энг яхши ишчи касб эгаси” танлови Республика финал босқичи натижаларига кўра:
“Ғишт териш (Bricklaying)-Умумқурилиш ишлари устаси” номинацияси бўйича 1-, 2-, 3- ғолиблари аниқланди.
1-ўринни Тоштемиров Ғиёс Тошпўлат ўғли (Самарқанд вилояти Пахтачи қурилиш ва коммунал хўжалик КҲК ).
2-ўриннни Очилов Улуғбек (Қашқадарё вилояти Қамаши Ёртепа қурилиш-саноат КҲК).
3-ўринни Махкамов Сарвар Қулмурод ўғли (Тошкент архитектура-қурилиш интитути).
“Қуруқ қурилиш ва пардозлаш ишлари (Plastering and Drywall Systems) – Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси” номинацияси бўйича
1-ўринни Олимов Фарруҳ Фарҳод ўғли (Тошкент архитектура-қурилиш интитути).
2-ўриннни Муродов Мухриддин (Самарқанд вилояти Пастдарғом қурилиш технологиялари КҲК).
3-ўринни Халимжонов Мухаммад Юсуф Зохиджон ўғли (Фарғона вилояти Учккўприк туманиМухаммад Исо Буғубор ХК ишчиси).
Шунингдек ғолиблар ва қолган 22 нафар иштирокчилар Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: