Сурхондарёда амалий семинар ўтказилди

Ёшлар маркази Сурхондарё вилоят булимининг кичик мажлислар залида, Ўзбекистон  транспорт, йўл ва  капитал  қурилиш,  қурилиш  индустрияси  ходимлари касаба уюшмасининг  2015-2019 йиллар харакат дастури бўйича  Сурхондарё  вилоят бирлашган касаба уюшма  қўмитасининг  2015-2018 йиллар мобайнида амалга оширилган  ишлари   ҳамда  2019  йилда касаба уюшма фаолиятининг энг муҳим устивор йўналишлари тўғрисида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг «2017-2021 йилларда  Ўзбекистон Республикасини  ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси»ни амалга оширишда кўмаклашиш Дастури ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг текшириш якунлари, Сурхондарё  вилоят  бирлашган    касаба  уюшма  қўмитаси  тармоқ  тизимидаги  бошланғич  касаба уюшма  қўмиталарининг  меҳнат  қонунчилигига  риоя  этиш,  меҳнат муносабатларига оид мавзуларда касаба уюшма фаолларининг ўқувини ташкиллаштириш  ва  унинг  амалдаги ижроси  таъминлаш борасида амалий семинар утказилди.

Семинарда Б.Хаитов  суз олиб, Сурхондарё   вилоят  бирлашган   касаба  уюшма қўмитасининг ижтимоий-иқтисодий  ҳуқуқ  ва  манфаатларини ҳимоя  қилишга доир 2019 йил иш режасида курсатилган  асосий ижтимоий – иқтисодий масалалар ижроси, утган йил ва жорий йилнинг 05 ойи мобайнида  килинган  ишлари  буйича, меҳнат  ва  ижтимоий — иқтисодий  масалаларга  оид  янги  қонунчилик ҳужжатлари  лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларини   такомиллаштириш   касаба   уюшмаларининг  иштирокини  таъминлаш, ходимларнинг  меҳнатга  доир  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилишга  алоҳида эътибор  қаратилаётганлиги хусусида тухталди.

Бундан ташкари семинарда касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан молиявий интизомга қатъий риоя қилинишини таъминлаш, тафтиш комиссияларининг фаолиятини самарали йўлга қўйиш, аъзолик бадалларини мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан назорат ўрнатиб маблагларини максадли  фойдаланишни ноконуний харажатларга йул куймасликни олдини олиш борасида тушунтиришлар берилди.

Семинар сўнгида,  катнашчилар саволларига жавоб қайтарилди ва уларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилиб, семинарда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Print Friendly, PDF & Email