Мамлакатимизнинг ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларида, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқарш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, хусусан, транспорт, йўл ва капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси соҳаларида самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўзининг улкан ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2019 йил 5 мартдаги 14-14 ”с“-сонли қарорининг ижроси юзасидан Самарқанд вилояти бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси тасаруффидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида байрам тадбирларини ташкиллаштириш ҳамда юқори савияда ўтказилишига эътибор қаратиш, ҳукуматимиз томонидан хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги тутган алоҳида ва муҳим ўрнини янада мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишларни кенг тарғиб қилиш, эл-юрт олдида ўзларининг намунали ҳамда фидокорона хизматлари билан барчага ўрнак бўлиб келаётган фидоий меҳнат фахрийларининг ёшларимиз билан давра суҳбатлари ва учрашувларини ташкил этиш, меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган барча илғор, меҳнатсевар хотин-қизларни байрам муносабати билан табриклаш ҳамда рағбатлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизлар, кексалар ҳолидан хабар олиш уларга кўнгилочар байрам дастурларини ташкиллаштириш ҳамда Касаба уюшмалари-хотин-қизларга” акцияси доирасидаги тадбирларни амалга оширишни ўз олдиларига мақсад ва вазифа қилиб олдилар.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “8-март-халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан “Аёл борки олам мунаввар” мавзусида ўтказилган тадбир доирасида институтда фаолият кўрсатаётган барча хотин-қизлар байрам муносабати билан бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан институтда кўп йиллар самарали меҳнат қилган, ҳозирда нафақа гаштини сураётган 20 нафар аёл профессор-ўқитувчи ва ходималарга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Байрам арафасида тармоқ тасаруффидаги 16 та касаб-ҳунар коллежларида шунингдек, ишлаб чиқариш ташкилотларида ҳам байрамга бағишлаб тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Пастдарғом автомобил ва йўллар коллежида “Баҳор гулларидан яралган аёл” деб номланган маънавий-марифий тадбир ўтказилиб, барча педагог ўқитувчилар, ишчи-ходималар ҳамда талабаларни байрам билан табриклаб совғалар топширилди.
Бундан ташқари, байрам муносабати билан барча корхона ташкилотларда ҳам “Касаба уюшмалари-хотин-қизларга” акцияси доирасида “Эъзоздасиз азиз аёллар!” мавзусида тадбирлар, маънавият соатлари, кўрик танловлар ҳамда спорт тадбирлари ўтказилди, уларда 1000 нафарга яқин ишчи ходим хотин-қизлар ва талабалар иштирок этишиб, ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар ва дипломлар тақдим этилди.
Тармоқ тизимида ўтказилган тадбирларда ташкилот ва муассасаларда ишлаб нафақага чиққан хотин қизлар таклиф этилди, уйларига ташриф буюрилиб уларнинг ҳолидан хабар олиниб, эсдалик совғалари тақдим этилди.
Бир қатор ташкилотлар томонидан байрам арафасида хотин-қизларнинг юртимизнинг Бухоро, Шахрисабз ҳамда вилоятнинг диққатга сазовор қадамжоларига саёҳат ва зиёратлари уюштирилиб, уларда 250 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: