2017 йил 4 май куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорлигида “Фуқаролик жамияти институтлари тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи депутати, Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ходимлари, “Камолот” ЁИҲ вакиллари, Тошкент ирригация ва мелиорация институти вакиллари, Тошкент вилоят ДСЭНМ, Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари, Тошкент вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлар бошқармаси ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Давра суҳбати давомида мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат ва жамият ишларини бошқаришга жалб қилишнинг мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий асоси яратилганлиги, бу борада 200дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги, Конституциямизнинг XIII бобида улар фаолиятига доир асосий принциплар мустаҳкамланганлиги айтиб ўтилди.
Бугунги кунда мамлакатимиз ҳаётининг турли соҳаларида 8300дан ортиқ ННТ фаолият кўрсатмоқда. Тадбир иштирокчилари ННТ фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг ноёб механизми яратилганлиги, Олий Мажлис ҳузурида ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳамда мазкур Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан жамиятнинг эркинлаштиришда фаол иштирок этишларига кўмаклашиш, молиялаштириш манбаларини шакллантириш учун мустақил тизим ва шароитлар яратиш тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Бош юрисконсульти Д.Каримов сўзга чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари тармоқ ходимлари касаба ушмаси Республика Кенгаши билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари, ННТ ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари, экологик муҳитни асраб-авайлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилишда ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: