Жорий йилнинг 13 ноябр куни Ғиждувон қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежида “Ис гази ва ботулизмнинг зарарли оқибатлари” ва “ис газидан эҳтиёт бўлиш”мавзуида тадбир ўтказилди.
Тадбирда 28 нафар ишчи-ходимлар ва 115 нафар талабалар, Ғиждувон туман ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳамда Ғиждувон туман хокимлиги ходимлари қатнашди. Ғиждувон туман ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлим бошлиғи сўзга чиқиб, ҳозирги кунда ис газидан захарланиб, бир қанча оилаларнинг фарзандлари ҳаётдан эрта кўз юмаётганлиги ачинарли холатлигини айтиб ўтди. Шунинг учун ҳар бир фуқаро ўта зийрак бўлиши, турли хис мосламалардан, иситиш печларида хатоликка йўл қўймасликлари, болаларни айниқса ёш болаларни ҳимоя қилиш борасида тушунтириш ишларини олиб борди. Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад ҳалқни ҳимоя қилиш, уларнинг хушёрлигини ошириш эканлигини таъкидлади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: