“Конституция — бахтимиз қомуси !”

2018 йил 24 ноябр куни Жиззах вилояти  Автомобил  йўллари  ҳудудий бош бошқармаси бошланғич касаба уюшма ташкилотига қарашли Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан     Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллик байрами муносабати билан  “КОНСТИТУЦИЯ — БАХТИМИЗ ҚОМУСИ !” деб номланганмаданий -маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 Ушбу тадбирга Меҳнат Фахрийлари,Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  Жиззах вилояти бўлими раиси — шоира  Меҳрибон Абдураҳмонова , Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси —  шоир Шоди Отамурод,  шоир -Норқул Маъмиров,   Халқ депутатлари Зомин тумани кенгаши депутати — журналист  Зоидбек Алимовлар  таклиф этилди.

           Тадбирда касаба уюшма қўмитаси раиси  Нодира Хўжамқулова  сўзга чиқиб тадбир қатнашчиларини  Конституциямизнинг 26 йиллик байрами билан самимий табриклади. Биринчи Президентимиз раҳномолигида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, жамият ҳаётидаги роли, унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари олий қадрият сифатида мустаҳкамланганлиги,  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси жаҳонда энг ривожланган ва тараққий топган демократик давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email