Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерациясининг “Ишонч” ва Ишонч-Доверие” газеталари таҳририяти ҳамда “ Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси касаба уюшма қўмитаси томонидан касаба уюшма аъзолари ўртасида миллий ҳамда жаҳон адабиётининг машҳур дурдона асарларини тарғиб қилиш, уларнинг билим салоҳиятини юксалтириш, китобга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида “КИТОБХОН” Республика танлови викторинаси ташкил қилинган. Викторина 2017 йил 27 апрелдан 2017 йил 26 декабригача бир неча босқичда давом этади. Ҳар икки ой якунига кўра энг кўп тўғри жавоб йўллаган 3 нафар иштирокчи 1-,2-,3-ўрин ғолиблари сифатида викторина ғолиби деб топилади ва мукофотланади.
Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Хўжамқулова Нодира ушбу танловнинг 1 ва 2-босқичларида икки марта фахрли 1-ўринни эгаллади. “ Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газетаси ва “Шарқ” нашриёт –матбаа акциядорлик компаниясининг эсдалик совғалари ва 1-даражали диплом билан тақдирланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: