“Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси

Барчамизнинг бугунгидек тинч, хотиржам хаётимиз қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.

Тармоқ  томонидан ташкил этилган “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси тадбир доирасида хизмат бурчини адо этиш вақтида ҳалок бўлган 2 нафар ҳарбий хизматчи оиласига манзилли моддий ёрдам кўрсатиш, улар фарзандларига Янги йил совғаларини ҳадя этиш, байрам арафасида улар оиласидан хабар олиш, байрамона кайфият улашишга алоҳида эътибор қаратилди. 

Бундан ташкари тармоқ вилоят бирлашган касаба уюшма  қўмитаси томонидан   14 январь Ватан химоячилари кунига бағишлаб минифутбол ва аёллар ўртасида валейбол спорт  тадбири мусобақалари ташкил этилди.

Тадбирни тармоқ раиси Б.Ж.Хаитов табрик сўзи билан очди ва тадбир қатнашчиларига  қуролли кучлар сафида хизмат килаётган хизматчиларимиз фаолиятидаги жараёнлар  хамда барчамизнинг тинчлигимизни сақлашга ўз ҳиссасини қўшаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтиб, уларнинг машаққатли ишларида бардамлик, муваффақият  тилади.

Ўтказилган  тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган харбий соҳадаги ислоҳотларнинг нақадар пухта қилинаётгани, бунинг натижасида миллий армиямизнинг мустахкам шаклланишидаги ўрни хақида тўхталиб ўтишдилар.

Print Friendly, PDF & Email