Бугунги кунда Ўзбекистон ўз Конституциясига асосланиб, республика манфаатлари, шарт-шароити ва хусусиятларига тўла мос келадиган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда.
Тармоқ тизимида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат Дастури ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан жойларда турли тадбирлар ва учрашувлар ўтказилмоқда.
Жумладан, тармоқ тизимидаги автомобиль йўллари, қурилиш, транспорт соҳаси ва ўқув муассасаларида Дастур ижроси борасида ҳамда Конституциямизнинг 25 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирокида «Конституцияни ўрганамиз», «Конституция-менинг тақдиримда» «Конституция ва миллий қадриятларимиз» ва бошқа бир қатор мавзуларда учрашувлар, очиқ мулоқотлар, ҳуқуқий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилиб келинмоқда.
Шу муносабат билан тармоқ тизимидаги Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтида маданий-маърифий тадбирлардан ташқари босқичма-босқич равишда спортнинг бир қатор турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.
Бугунги кунда спортнинг шахмат тури бўйича институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ўртасида факультетлараро мусобақалар ўтказилди. Ушбу мусобақаларда архитетура, қурилиш, мухандислик комуникациялари қурилиши факультетларидан жами 30 нафарга яқин профессор-ўқитувчилари ҳамда институт ходимлари иштирок этишди.
Мусобақалар якунига кўра, I- ўринни мухандислик комуникациялари қурилиши факультети, II- ўринни архитектура факултети ва III- ўринни қурилиш факултети профессор-ўқитувчилари қўлга киритишди.
Барча турдаги спорт мусобақалари якунига кўра ғолиблар касаба уюшмалари ва институт маъмуриятининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланиши белгиланган.
Ўтказилаётган спорт мусобақалари институт “Талаба” спорт уюшмаси ҳамда “Жисмоний маданият” кафедраси ўқитувчилари томонидан юқори савияда ташкил қилиниб, мусобақалар давом этмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: