Ҳашар-элга ярашар!

Фасллар келинчаги бўлган баҳорнинг илк ойида қарши олинадиган байрам Наврўзи олам ҳам ўз моҳиятига кўра руҳий покланиш ва ҳаётнинг боқийлигини тараннум этиш тантанаси сифатида ҳар биримизнинг юрагимизга яқин.

Наврўз шундай байрамки, унда бугун билан ўтмиш боғланади гўё. Наврўз онларида ота-боболаримиздан мерос бой маданиятимиз, бетакрор санъатимиз намуналари бир бутун бўлиб гавдаланади кўз ўнгимизда.  Байрам муносабати билан ҳудудларни ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Наврўз умумхалқ байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида  «Наврўз» байрами олдидан “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида вилоятимизнинг барча худудларида кўнгилли кексаю ёш жам бўлиб, ушбу хайрли тадбирига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Вилоятимизда ҳашар давомида дарахт ва гул кўчатлари экилиб, боғ ва гулзорлар яратилмоқда. Маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва қабристонлар ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилиб дарахтлар оқланмоқда. Ташкилот, корхона ва таълим муассасалари атрофлари ободонлаштириш ишлари жойларда қизғин давом этмоқда.

“Обод юрт” умумхалқ хайрия ҳашари ҳар бир хонадон, маҳалла, муассаса, ташкилот, корхоналарда давом этмоқда.  Тармоқ тасарруфидаги  100 дан ортиқ бошлангич касаба уюшма ташкилотлари,  жами 10  мингдан зиёд касаба уюшма аъзолари иштирок этди.

Ҳашар давомида Хўжаобод транспорт касб хунар коллежида 450 туп дарахат окланди 100 метр латокларда тозалаш ишлари олиб борилди.      Бўстон  қурилиш ва коммунал хўжалик касб хунар коллежида 320 туп манзарали ва мевали дарахтлар экилди.

Айниқса, ҳашарда Автойўл тизимидаги корхона ва ташкилотлар жонбозлик кўрсатди. Улар томонидан 1315 м.кв. асфальтларни ямаш ишлари, 21.750 пм. оқлаш ишлар амалга оширилди. 3922 туп кўчат экилди., 51.656 м.кв ер майдони тозаланди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email