Хотира бор экан – миллат барҳаёт

Бугунги фаровон кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг хотирасини ёд этиш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш , уларга ҳурмат кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан биридир.

9 — май “Хотира ва Қадрлаш куни”  умумхалқ байрами муносабати билан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунини нишонлашда касаба уюшмаларнинг иштирокнини ташкил этиш тўғрисида” ги 2-51-сонли ҳамда Жиззах вилояти автомобил йўллари бош бошқармасининг ушбу масала юзасидан қарорлари ижросиин таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят АЙҲББ тизимидаги Зомин , Бахмал , Жиззах вилоят АЙҲББ идораси каби корхоналарда режалаштирилган тадбирлар  амалга оширилди:

Умумхалқ  “Хотира  ва қадрлаш куни” га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

2021 йил 08 май куни Зомин туман йщллардан фойдаланш унитар корхонасидаХотира бор экан – миллат барҳаёт !”  шиори истида маънавият соати ўтказилди. Ушбу тадбирда  Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси қўмитаси раиси Хўжамқулова Нодира сўзга чиқиб, тадбир қатнашчиларини байрам муносабати билан самимий табриклади.

“Хотира ва қадр ҳеч қачон эскирмайдиган туйғу эканлиги фақат инсонгина хотира туфайли  ўтмишини,  аждодлари қиёфаси, меҳнати, жасорати ва маънавий-руҳий қобилиятини  кўз ўнгида гавдалантира олиши, яхши ва ёмон хислатлардан ўзи учун хулоса чиқаради ва келажакни тасаввур этиб, эзгу хислатларни авлодларга мерос қолдиришга интилишини айтиб, хотира аждоддар ва авлодлар узвийлигини, яъни ўтмиш ва бугунни ҳамда келажакни бирлаштирадиган кўприк эканлигини айтиб, 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” деб эълон қилиниб, хар йили мамлакатимизда умумхалқ байрам сифатида  кенг нишонланишини, бунинг замирида,  ўсиб келаётган ёш авлод қалбида “хотира-муқаддас, қадр – абадий” деган туйғуни шакллантириш ва уларнинг маънавий оламини кенгайтиришдек эзгу мақсадлар мужассам эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан  қатнашчилар : А. Абдуқодиров, Ф.Хамдамов  ва бошқалар  “Бу байрам эндиликда нафақат Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларни хотирлайдиган кун, балки барчага дахлдор санага айланганлигини айтиб ўтишди.

Чунки хозирги кунда урушда ва уруш туфайли халок бўлганларни эмас, балки узоқ ва яқин тарихда оиласининг бахти, юртининг ободлиги, элининг бахтиёрлиги учун хизмат қилган, бу ёруғ оламга келиб, инсон сифатида яшаб ўтган ҳар бир юртдошимизни унутмаслигимиз, унинг авлодлари учун бажарган савоб ишларини хотирлаб қадрлашимиз , лозим” лиги бугунги дориломон кунлар  ўз-ўзидан келмаганлиги  фахр билан мамнуният билан таъкидлади. Ушбу тадбир барча иштирокчиларда катта таасурот қолдирди.

Сўзга чиқққан Сатторов Ғулом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги «Хотира ва қадрлаш куни» га тайёргарликкўриш ва униўтказишчора-тадбирларитўғрисида»ги ПҚ-5081-сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини каса ба уюшма аъзолари ўртасида кенг тарғиб қилди. Бугунги осойишта кунларимизнинг сабабчилари – жанг майдонларида мардлик ва жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларимизга чексиз ташаккурлар изҳор этамиз. Фахр билан айтамизки, иккинчи жаҳон урушида мардларча қаҳрамонлик кўрсатган фахрийларимизнинг юрти миз тинчлиги учун чекан заҳмати, ҳаёт қийинчиликларини сабот билан енгиши биз учун ҳақиқий жасорат ва фидойилик тимосолидир.

Бундан ташқари тизимдаги меҳнат жамоалари вакиллари  Жиззах шаҳри ва туманлардаги “Мотамсаро она хайкали” да марҳумлар хотирасига хурмат ва эхтиром бажо келтирилиб, жангоҳларда  қурбон бўлган юрт-дошларимиз хотирасини ёд этиб, ёдгорликлар пойларига гулдасталар қўйдилар.

Режа тадбирга асосан байрам арафасида тизимдаги афғон уруши қатнашчилари , Ўзбекистон Қуролли Кучлари фахрийлари , соҳа меҳнат фахрийлари , меҳнат ногиронларининг ҳолидан хабарлар олиниб , уларни моддий  қўллаб-қуватланди , меҳнат жамоаларида спорт тадбирлари ўтказилиб , фахрли ўринларни эгаллаганларга совринлар топширилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email