Йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 февралида транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгашининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти – “Техноаналит тест” масъулияти чекланган жамияти касаба уюшма ташкилотининг умимий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда тармоқ вилоят касаба уюшма кенгаши  раиси Феруза Эрматова аввало, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида тушунтиришлар берди.

Шундан сўнг жамият касаба уюшмаси ташкилотчиси Акмалжон Хусановнинг “Техноаналит тест” масъулияти чекланган жамияти касаба уюшма ташкилотининг 2018-2020 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши бўйича ҳисоботи тингланди.

Маърузадан сўнг жамият ходимлари А.Абдуллаев, И.Азибаевлар музокара учун сўз чиқдилар.

Print Friendly, PDF & Email