“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг ёш транспортчи” номинацияси бўйича Республика босқичи бўлиб ўтди

Иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий махоратини ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароитлар яратиш, ёш мутахассисларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, ёшларнинг касбий алоқаларини мустаҳкамлаш, уларни зарур ҳолларда моддий жихатдан қўллаб-қувватлаш, ўзаро тажриба алмашишларига замин яратиш, касаба уюшмалари тизимидаги ёшлар билан ишлаш тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш, ёшларга бугунги кундаги «оммавий маданият»нинг турли иллатларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, улар онгига умуминсоний ва миллий қадриятларни сингдиришга каратилган дастурларни амалга ошириш, бу борадаги ишларга давлат ва жамоат ташкилотларини кенг жалб этиш, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Ёш мутахассислар» республика Форумини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати Марказий Кенгаши, Республика савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қўшма қарори асосида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ташкил қилинди.

Мазкур танловдан кўзланган мақсад ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, йигит-қизларда Ватанга муҳаббат ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш шунингдек ўз йўналишида фаолият олиб бораётган йигит-қизлар, ёш мутахассисларни ютуқларини янада тарғиб этишдан иборатдир.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши, ҳудудий бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Энг фаол ёш Транспортчи” йўналишдаги мутахассислик бўйича ташкил этилган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг                  1-босқичида 300 га яқин корхонада меҳнат қилаётган 1 мингга яқин ёш мутахасисислар иштирок этди. Аҳамиятли томони шундаки, ушбу танлов орқали соҳада ёшлар фаолиятидаги ноанъанавий услублар самараси, улар томонидан яратилаётган янги инновақион ишланма ва кашфиётларни рўёбга чиқаришдек ишлар амалга оширилди.

Тармоқ касаба уюшмаси шу кунга қадар 3500 га яқин корхона, ташкилот, муассаса, ўқув юртларида ўз бошланғич касаба уюшмаси ташкилортларига эга бўлиб, унда 390 мингдан ортиқ аъзоларни бирлаштиради.

Жорий йилнинг 28 июль куни мазкур танловнинг “Энг фаол ёш Транспортчи” йўналиши бўйича Республика босқичи ўтказилди. Унда тармоқ тизимидаги корхона, ташкилотларда фаолият юритиб, илғор ғояларни илгари суриб келаётган, 14 нафар ёш мутахассислар беллашдилар. Мазкур танлов шуниси билан аҳамиятлики, энг қуйи бўғинларда ташкил этилган дастлабки босқичдан муваффақиятли ўтиб, чекка қишлоқ ва туманларда транспорт йўналишида изланишлар олиб бораётган ёшлар аниқланиб, Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Танлов шартлари ҳам ёшларнинг бугунги кун тадбиридан келиб чиққан ҳолда ёш авлод камолоти, уларнинг самарали билим олишлари сифатини оширишга қаратилган услуб ва тажрибаларини синовдан ўтказди.

Ҳакамлар хайъати томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш Транспортчи” номинацияси бўйича 1-, 2-, 3-ўрин ғолиблари аниқланди.

1-ўринни Хоразм вилояти вакили Хоразм троллейбус бошқармаси директори Руслан Рузметов, 2-ўринниЖиззах вилояти вакили Жиззах политехника институтининг “Ер усти траспорт тизимлари” кафедраси ассистенти Шароф Қаршибоев, 3-ўринни Самарқанд вилояти вакили Фирдавс Шукуров эгаллашди.

Шунингдек, номинақиялар бўйича энг фаол ёш мутахассислар аниқланди.

Ғолиблар Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмасиРеспублика Кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар. Танлов доирасида аниқланган энг фаол ёш мутахассислар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерақияси Кенгаши томонидан Ватанимиз Мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан ташкил этиладиган “Ёш мутахассислар” республика форумида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.

Шунингдек, улар ўз иқтидорлари ва тажрибаларига кўра Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерақияси Кенгаши томонидан ёш мутахассисларнинг ўз инновацион ғояларини янада ривожлантириш ва ҳаётга татбиқ этишлари мақсадида ажратилаётган махсус грантларни қўлга киритиш имконига ҳам эга бўлдилар. Шу ўринда таъкидлаш жоизки “Ёш мутахассислар” Республика форуми доирасида энг яхши ғоя эгаси бўлган 3 нафар ёш мутахассисга ўз инновацион ғояларини рўёбга чиқаришлари учун Касаба уюшмалари Федерақиясининг махсус грантлари топширилиши белгиланган.

Танлов энг фаол ёш мутахассислар яратаётган янгиликларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш орқали улар ғоя ва ишланмаларини ҳаётга татбиқ этиш, бунинг натижасида Республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожини янада юксалтиришга хизмат қилади.

 

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш,

қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси

Республика Кенгаши Ташкилий ишлар бўлими

тел: 252-15-79, 186-80-96

uznews212-1 uznews212-2 uznews212-3 uznews212-4 uznews212-5 uznews212-6 uznews212-7 uznews212-8 uznews212-9 uznews212-10 uznews212-11 uznews212-12 uznews212-13 uznews212-14 uznews212-15 uznews212-16 uznews212-17 uznews212-18 uznews212-19 uznews212-20uznews212-21 uznews212-22 uznews212-23 uznews212-24 uznews212-25 uznews212-26 uznews212-27 uznews212-28 uznews212-29

Print Friendly, PDF & Email