Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати , Тармоқ касаба уюшмаси РК.нинг карорларининг ижросини таъминлаш, 2018-2020 йиллар учун қабул қилинган Ўзбекистон автомобиль йўллари давлат Қўмитаси ва Ўзбекистон транспорт , йўл ва капитал қурилиш , қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасидаги Тармоқ Тариф Келишуви , “Фаол тадбиркорлик , инновацион ғоялар ва янги технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда жамоа шартномалари бандларидан келиб чиқиб , Янги 2019 йил байрамини кенг нишонлаш , муносиб кутиб олиш мақсадида Жиззах вилоят АЙҲББ КУҚ тизимидаги йўл хўжалиги корхоналарида — меҳнат жамоаларида байрам тадбирлари ўтказилди. Меҳнат жамоаларида байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди. Янги йил арчалари безатилиб, йўлсозларнинг фарзандларига ҳамда меҳнат фахрийларига Янги йил совғалари топшириди, ундан ташқари бемор фахрийлар ва ногиронлар хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди ва совға-саломлар берилди , шу жумладан ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун умумий нархи 97234,0 минг сўм бўлган 1456 дона янги йил совғалари топширилди ( шу жумладан : к.у. маблағлари ҳисобидан 603дона/38220,0минг сўм , иш беручилар маблағлари ҳисобидан 853 дона/59014,0 минг сўм), ходимларга умумий нархи 20500,0 минг сўмлик 456 кг гўшт бепул берилди , ҳомийлик ёрдами сифатида Жиззах шаҳридаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар интернатига 74 дона , ҳар бирининг нархи 47000 сўм бўлган, жами 3478,0 минг сўмлик янги йил совғалари олиб берилди. Янги йил арафасида к.у.ҳисобидан 25 кишига 14217,4 минг сўм моддий ёрдам берилди , 68 киши 37010,6 минг сўм миқдорида моддий рағбатлантирилди.
Янги йил тадбирларига жами харажат :168962,0 минг.сўмни ташкил этди , шу жумладан хўжаликлар ҳисобидан : 79514,0 минг.сўм , к.у.ҳисобидан : 89448,0 минг.сўм.
Ушбу байрам тадбири барча қатнашчиларга олам-олам завқ бағишлаб, уларга байрамона ва кўтаринки кайфият бахш этди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: