Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кам таъминланган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, меҳнатга лаёқатли кам таъминланган аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудларда иш ўринларини яратиш, муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминланган оилаларга ўз оилаларини таъминлаш имконини берадиган фаолиятларини юритишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш, бу борада тижорат банкларининг махсус имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли фоиз ставкаси бўйича микрокредитлар тақдим этишни йўлга қўйиш, шу орқали аҳолининг меҳнатга лаёқатли кам таъминланган қатлами вакилларини боқимандалик кайфиятидан халос этиш мақсадида, Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан Қўмқўрғон туманидаги Мунчоқтепа, Улуғбек, Боймоқли, Янгиер, Асларсой маҳаллаларида очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Қишлоқ фуқаролари билан ўтказилган мулоқотда аҳоли бандлигини таъминлашлик, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишлик, ички йўлларга асфальт ётқизиш, суюлтирилган газ баллонлари таъминоти масалалари бўйича амалий ёрдамлар кўрсатишликни сўрашди.
Мулоқотлар давомида маҳаллага аниқ йўналтирилган ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва жамоатчилик назоратини олиб боришга кўмаклашиш масаласи ҳам кенг муҳокама этилиб, аксарият маҳаллалардаги ички йўллар хамда кам таъминланган оилалар уй-жойларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Касаба уюшмалари томонидан ана шу вазифаларни амалга оширишда, фукароларнинг ҳаётий эҳтиёжларини рўёбга чиқаришда мавжуд имкониятларни тўла равишда ишга солиш, мамлакатимизда яшовчи кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган маънавий ва моддий ёрдам бугунги кунга келиб кенг кўламда олиб борилиши давом этмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: