Касаба уюшмалари сархисоби

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Уставига биноан корхона ва ташкилотлардаги бошлангич касаба уюшмалари 5 йил муддатга сайланади. Бугунги кунда касаба уюшмаларини олдида турган асосий масала бошлангич касаба уюшмасининг 5 йиллик фаолиятининг сархисобига багишланган конференциялардир. Шу йилнинг 8-февраль куни Андижон автомотохаваскорлар кўнгилли жамияти касаба уюшма ташкилотининг 5 йиллик фаолиятининг сархисобига багишланган конференция булиб утди. Конференция ишида Вилоят авто-мотохаваскорлар кўнгилли жамияти рахбари Лариса Ивановна Голубь ва Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Кузибаевалар иштирок этишди.

Касаба уюшмаларининг бошланғич ташкилоти Касаба уюшмалари ташкилий тузилишининг асоси ҳисобланади. Вилоят авто-мотохаваскорлар кўнгилли жамияти касаба уюшма қўмитаси томонидан утган 5 йил давомида ишчи- ходимларни ижтимоий мухофаза килиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Ходимларнинг меҳнат муҳофазаси, турмуш, маънавият ва маърифат, жисмоний тарбия ва спорт, соғломлаштириш соҳаларида қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда амалга оширилиши лозим булган чора-тадбирлар ишлаб чикилган. Меҳнат жамоаси номидан иш берувчи билан жамоа шартномасини тузилиб, унинг бажарилиши устидан назорат тадбирлари олиб борилди. Бошланғич касаба уюшма кумитаси раиси Сайпитдинова Мавжудахон бошчилигида меҳнат жамоасида ижтимоий ривожлантириш, жорий ва истиқбол режаларини ишлаб чиқиш, тасдиқланган сметага мувофиқ, маблағларни тўғри сарфланишига эътибор қаратилди,  меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, меҳнат муҳофазаси, маданият, маърифат, оммавий спорт ишлари олиб борилди. Ана шу фикрлар хам утказилган хисобот сайлов конференциясида алохида эътироф этилди.

Тармоқ касаба уюшма бирлашган қўмитаси раиси Н.Кузибаева олиб борган сархисобда бирлашган касаба уюшма қўмитаси фаолияти тегишли тартибда тахлил этилиб бахоланди. Унга кура утган давр мобайнида олиб борилган фаолияти коникарли деб топилган бошланғич касаба уюшма кумита раиси Сайпитдинова Мавжудахон кейинги муддатда хам бу борадаги ишларни олиб боришга лойик деб топилди ва сайланди.

Вилоят авто-мотохаваскорлар кўнгилли жамияти касаба уюшма ташкилоти хисобот сайлов конференциясида жорий 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширилиши лозим булган вазифалар хам мухокама этилиб ходимларнинг ижтимоий-иктисодий химоясини янада яхшилаш борасида амалга оширилиши лозим булган вазифалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email