Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида касаба уюшма қўмитаси томонидан 2020 йил 18 ноябрь куни институт профессор ўқитувчилари ва талабалари, касаба уюшма қўмитаси аъзолари иштирокида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2020 йил 11 ноябрда бўлиб ўтган VIII Қурултойи тўғрисида” институт жамоасининг йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда қўмита раиси А.М.Ахунжанов 2020 йил 11 ноябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.
Институт жамоасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Касаба уюшма Қурултойига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Мазкур йўлланган табрикда Президентимизнинг Қурултой қатнашчиларига бир таклиф билан мурожаат қилмоқчиман: “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги улкан ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, Республикамизда 11 ноябрь санасини Касаба уюшмалари куни” деб белгилаш мақсадга мувофиқ бўлур эди деган таклифлари Қурултой иштирокчилари томонидан қизғин қўллаб увватланганлиги эътироф этилди.
Шу билан биргаликда, мазкур соҳа учун замонавий билим ва малакага эга бўлган, ижтимоий муносабатлар назарияси ва амалиётини, бу борадаги халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида Касаба уюшмалари академиясини ташкил этиш масаласини ҳам кўриб чиқишни таклиф этганликлари таъкидлаб ўтилди.
Йиғилишда Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Қудратилло Мирсагатович Рафиковнинг Қурултой иштирокчиларига тақдим этган охирги 5 йилда олиб борилган ишлар тўғрисида берилган хисобот маърузаси билан ҳам таништирилиб, VIII Қурултой делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Йиғилишда институт ходимлари ва касаба уюшма қўмитаси аъзолари ўз фикрлари билан чиқишлар қилиб, қизғин тарзда савол-жавоблар бўлиб ўтди.
А.М.Ахунжанов.
СамДАҚИ Ходимлар ва талабалар бошланғич
касаба уюшма қўмитаси раиси
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: