Кекса авлод вакилларига эхтиром

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган давлат дастурлари ва бир неча йилларга мўлжалланган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий  ривожлантириш дастурларининг қабул қилиниши, уларнинг ижроси билан боғлиқ ишлар,  халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, иқтисодий ўсиш кўрсаткичларининг доимий таъминланиши ва мамлакатимизнинг дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилаётгани барчага маълум.

Термиз Дарё портида жамиятимизнинг турли соҳаларида Ватан равнақи, юрт тинчлиги йўлида меҳнат қилган уруш ва меҳнат фахрийларидан хабар олиш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилиб, бир қатор нуроний – устозларга  касаба уюшмаси томонидан таёрланган эсдалик совғалари улашилди.

Энг асосийси, қабул қилинаётган дастурлар асосида кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ғамхўрликлар, хотин-қизлар ва ёшларнинг доимий иш ўринлари билан таъминланиши, оилалар даромад манбаларининг шаклланишига эришаётганлигимиз, амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланаётганлиги диққатга сазовордир.

Print Friendly, PDF & Email