Халкаро транспорт ва йўл хўжалиги касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан ташкиллаштирилган семинарда тармоқ вакиллари иштирок этди

Маълумки жорий йилнинг 12 апрель куни Москва  шаҳрида Халкаро транспорт ва йўл хўжалиги касаба уюшмалари бирлашмаси билан тармоқ Республика Кенгаши ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўювчи Меморандум имзоланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон вакилларимиз Россия Федерацияси Нижний Новгород шаҳрида  2018  йилнинг  14 — 18  май  кунлари  Халкаро  транспорт  ва  йўл  хўжалиги касаба   уюшмалари   бирлашмаси   томонидан   касаба    уюшмаси     ташкилотлари  раҳбарлари  учун ташкиллаштирган   семинарида   иштирок   этди.   Семинарда   Россия   Федерацияси,   Кирғизистон Республикаси  ва Ўзбекистон Республикаси вакиллар иштирок этди.

 Ўзбекистон    Республикасидан  тармоқнинг  йирик   корхоналар   вакиллари   “Қизилқумцемент” акциядорлик   жамияти касаба уюшмаси қўмитаси раиси Абубакир Акрамжонович Кулдашев, “Бекабодцемент” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси раиси Азамат Абдумажитович Худаяров, “12-Қурилиш трести” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси раиси Хушноза Шамильевна Зияева, Навоий вилояти ташкилотларининг бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Бўрибой Ўроқович Хожиев ва “12-Қурилиш трести” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари Дильфуза Иркиновна Закировалар иштирок этди.

Семинар кун тартиби асосан касаба уюшмаси аъзолик афзалликларини тарғибот-ташвиқот ишларига, касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишларни информацион-ахборот тизими орқали ёритиш, касаба уюшмалари нуфузини ошириш, кадрлар сиёсати, ташкилий масалалар ва хаказо масалалардан иборат.

Семинар иштирокчилари билан тренинглар ўтказилди, унда иштирокчилар ўз иш тажрибалари билан алмашишди. Тармоқ вакиллари корхоналарда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимояси йўлида амалга оширилаётган ишлари ҳақида батафсил маълумот берди.  Кўргазмали ахборот қўлланмалари намойиш орқали  Россия Федерацияси касаба уюшмаларининг веб-сайтлари ўрганилди. Мазкур веб-сайтларда касаба уюшмалари ҳаётига оид масалалар янгиликлар, хабарлар ёритилиб борилмоқда ва асосий эътибор Жамоа шартномаларига қаратилган.

Шу билан бирга семинар иштирокчилари учун Нижний Новгород шаҳри бўйича саёҳат уюштирилди. Тармоқ вакиллари семинар ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди ва  катта тасурротлар билан қайтишди.

Print Friendly, PDF & Email