Кексалар доим хурматда

Ёшлик чоғларида умрнинг тез ўтаётганини сезмас экан киши. Вақт ва умр қадрини хаёт деган муқаддас туйғу нима эканини улгайгангандагина тушуниш мумкин. Хар бир осойишта, хотиржам , тан сиҳатликда ўтган кун учун Аллохга шукроналар бўлсин дейсан.

Ишда шижоатли, ўз касбининг мохир устаси, оилада  мехрибон ота, махалладошлари билан дилкаш инсон. Ёшларнинг хар бир ютуги устоз учун мукофот, халол мехнатининг самарасидир. Ўринбоев Хошим Қодирович ўз умрининг асосий қисмини касаба уюшмаларига  бағишлади, шу сохани ривожлантиришга, такомиллаштиришга сарфлади. У билан бирга ишлаган касбдошлари, унинг касбини давом эттирган шогирдлари доимо хурмат бажо келтиришади. Бинобарин Хошим Қодирович улуг ёшда хам бардам бақувватлиги, сергайратлиги, ишлаб толмаслиги ва катта хурматга сазовор бўлиб, олқишу рахмат олиб яшаётганлигидан бахтиёр. Бугун шундай катта қалб эгаси Хошим Қодирович Ўринбоевни кексалик гаштини суриш учун нафақага кузатилди. Тадбир Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкиллантирилди ва тадбирда Х.Ўринбоев билан бир сафда ишлаган тармоқ бошлангич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email