2019 йилнинг 19 март кунги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида ўтказилган видео селектор йиғилишида ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масаласи кўтарилган эди. Ушбу долзарб вазифанинг ижроси бўйича жорий йилнинг 3 апрел куни транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти – Тўрақўрғон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида Ёшлар иттифоқи ҳамда коллеж касаба уюшмаси ташаббуси билан “Энг истеъдодли китобхон” танлови ўтказилди.
— Унда бир қатор талабалар иштирок этиб, 1,2,3- ўрин ғолибллари деб, коллежнинг 52 гуруҳ талабаси Қаландар Йўлдошалиев, 47 гуруҳ талабаси Назокат Турсунбоева, 51 гуруҳ талабаси Малуда Хасанбоеваларга насиб этди ва уларга касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди, — дейди коллеж касаба уюшма қўмитаси раиси Дилшод Нажмиддинов.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: