“Конституция — бахтимиз қомусимиз!”

Жиззах вилоят АЙҲББ КУҚ тизимидаги Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллик байрами муносабати билан  “Конституция — бахтимиз  қомусимиз!” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда корхонанинг 68 нафар ишчи-хизматчилари иштирок этди.  Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,  Маърифат газетасининг Жиззах вилояти бўйича мухбири, Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг депутати, журналист Абдусаттор Содиқов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати – Ўзбекистон либерал демократик партиясининг  Зомин туман Кенгаши маъсул котиби  Пиримқул Нурматов ҳамда корхонанинг Меҳнат Фахрийлари иштирок этдилар.

 Тадбирда Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошланғич касаба уюшма қўмитасининг раиси Хўжамқулова Нодира  сўзга чиқиб, барча тадбир қатнашчиларини ушбу байрам билан самимий табриклади. Биринчи Президентимиз раҳномолигида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, жамият ҳаётидаги роли ҳақида маъруза қилди. У ўз маърузасида  Бош қомусимиз ҳар бир давлат, ҳар бир миллатнинг бугуни, эртаси ва келажагани ёритиб берувчи  дастуриламал эканлигини, Ўзбекистон Конституцияси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи йўлчи юлдуз сифатида халқимизни нурафшон манзилга етаклаб келаётганлигини тадбирда мамнуният билан  таъкидлади.

Тадбирда сўзга чиққан  Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг  Зомин туман Кенгаши маъсул ходими Пиримқул Нурматов  ўз чиқишида  Конституция шарофати билан халқ хўжалигининг  барча соҳаларида ислоҳотлар оғишмай амалга оширилаётганлиги, мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларни ҳаётга татбиқ қилишда  Конституциянинг ўрни ва роли ҳақида тўхталиб ўтар экан,  Бахтимиз қомуси инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати сифатида мамлакат тараққиётига хизмат қилишини айтиб ўтди.

Тадбирда корхона ҳуқуқшуноси Эшбеков Умиджон, йўл бўлими бошлиғи Хамидов Баҳодир ва ишчилардан Хасанов Фарҳод, Жуманов Сардор ва  бошқалар   ҳам сўзга чиқиб Конституциянинг жамият ҳаётидаги ўрни  ва аҳамиятида тўғрисида ҳақида маъруза қилди.

Тадбир меҳмони журналист Абдусаттор Содиқовҳам сўзга чиқиб, Конституциянинг жамият ҳаётидаги ўрни  ва аҳамияти , асосий Қонунимиз юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг муҳим пойдевори вазифасини ўтаётганлиги  таъкидлар экан,“Олдимизда турган яна бир  муҳим сиёсий жараён –22 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга  бўлиб ўтадиган  депутатлик сайловлари мамлакатимиз тарихида илк бор Сайлов Кодекси асосида ўтказилаётганлиги, бу эса сайловчиларнинг қонунийлик, шаффофлик , очиқлик ва мутлақо янги босқичда ўтишининг ёрқин далилидир” — дея алоҳида таъкидлади. Ҳамда тадбир қатнашчиларининг  сайлов билан боғлик  ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича ва тўлиқ  жавоб берди.Тадбир қатнашчиларига    она-Ватанни, Конституцияни мадҳ этувчи, шеърлардан ўқиб, тадбирга янада файз улашди.

Касаба уюшма томонидан мунтазам равишда турли тадбирлар, давра суҳбатлари   ўтказиб борилади  , — дейди йўл бўлими бошлиғи Баҳодир Хамидов  , —  бугунги тадбир ўзгача ва  кўтаринки руҳда ўтди, бизга хушкайфият бахш этди, маънавий хордиқ чиқардик, ўйлайманки бу каби тадбирлар кайфиятимизни кўтарибгина қолмасдан иш унумдорлигини ошишига ҳам  ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.”

 

 

Print Friendly, PDF & Email